«Украина атаманлари» жамоаси Жаҳон бокс серияси (WSB) лигасининг тўққизинчи тури доирасида «Британия шерюраклари» устидан 4:1 ҳисобида ғалаб қозонди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
Лондонда бўлиб ўтган жангларда Денис Пояцика, Хуршид Норматов, Ҳасанбой Дўсматов ва Николай Буценко ғалабага эришган бўлса, Мгер Оганесян мағлубиятга учраган.
17 очко билан “A” гуруҳида Куба (24 очко) ва Россия (18 очко) жамоаларидан кейин учинчи ўринда бораётган «Украина атаманлари» навбатдаги жангларни 20 март куни Киевда «Хитой аждарҳолари»га қарши ўтказади.
Изоҳ (0)