Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Расулобод шаҳрида келин 15 га 6 ни қўша олмаган бўлажак куёвга рад жавобини берди, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
Маҳаллий полиция маълум қилишича, келин бўлажак қайлиғининг математик билимларини текшириш мақсадида 15 га 6 ни қўшишни сўраган ва «17» жавобини олган. Шундан кейин унга рад жавобини берган.
Куёвнинг оиласи келинни қайтаришга уринган, бироқ бу фойда бермаган. Қиз куёвни ўзининг маълумоти борасида алдаганликда айблаган. Келиннинг отаси ҳам бўлажак қудалар буни сир тутганини маълум қилган. Полиция оилалар ўртасида воситачилик қилиб, барча совғаларни қайтаришга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)