Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида усти ёпиқ мини-футбол майдони фойдаланишга топширилди, деб хабар беради ЎзА.
Майдоннинг очилишига бағишланган маросимда Ўзбекистонда аҳолининг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замонавий ва қулай шарт-шароит яратиш, янги спорт иншоотлари қуриш ва мавжудларини таъмирлаш, болалар спортини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.
Стадион йилнинг исталган фаслида нафақат мини-футбол, балки қўл тўпи, кураш, стол тенниси, волейбол каби спорт турлари билан ҳам шуғулланиш учун кенг имконият яратади.
Изоҳ (0)