Чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган «Реал» − «Шальке» жавоб учрашувида мадридликлар кутилмаган мағлубиятга учрашувди, бироқ мусобақадаги юришларини давом эттирадиган бўлишди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Учрашувнинг 20-дақиқасида Фукс мехмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 0:1. 25-дақиқага келиб Роналду ҳисобни тенглаштирди, 1:1. Хунтелар 40-дақиқада ўз собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди, 1:2. 45-дақиқада бўлса яна Роналду ҳисобни тенглаштирди, 2:2.
52-дақиқага келиб Бензема Анчелотти шогирдларини ҳисобда олдинга олиб чиқди, 3:2. 57-дақиқада Сане ҳисобдаги мувозонатни тиклади, 3:3.
84-дақиқадаги Хунтеларнинг голи ўйиндаги сўнггиси бўлди ва якуний натижани ўрнатди, 3:4.
Мадриднинг «Реал» клуби мағлубиятга учраганига қарамай чорак финал масаласини ҳал қилишга муваффақ бўлди.
Европа Чемпионлар лигаси, 1/8 финал. Жавоб учрашуви
«Реал Мадрид» Испания – «Шальке-04» Германия 3:4 (2:2, 1:2)
Голлар: 0:1 – 20 Фукс, 1:1 – 25 Роналду, 1:2 – 40 Хунтелар, 2:2 – 45 Роналду, 3:2 – 52 Бензема, 3:3 – 57 Сане, 3:4 – 84 Хунтелар.
«Реал Мадрид» – Касильяс, Арбелоа (Начо, 83), Варан, Пепе, Коэнтрау (Марсело, 58), Иско, Хедира (Модрич, 58), Бейл, Кроос, Бензема, Роналду.
«Шальке-04» – Велленройтер, Настасич, Матип, Хеведес, Фукс, Хегер (Горецка, 57), Нойштедтер, Шупо-Мотинг (Сане, 29), Майер, Барнетта (Утида, 81), Хунтелар.
Огоҳлантиришлар: Роналду (31), Коэнтрау (55), Нойштедтер (90).
Изоҳ (0)