Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа Чемпионлар лигаси доирасидаги «Шалке»га қарши учрашувда иккита гол уриб, дублга эришган эди, деб хабар беради «Uff.uz».
Ушбу голлардан сўнг Криштианунинг жорий мавсумдаги голлари сони 41 тага етди.
Роналду бу орқали клуб рекордини ўрнатишга муваффақ бўлган: ҳозирга қадар «Реал» тарихида ҳеч қайси футболчи кетма-кет беш мавсум давомида 40 та гол урмаганди.
Изоҳ (0)