Ўзбекистон U-23 ёшлар терма жамоаси 14 март куни Вьетнам терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади, деб хабар беради «Olamsport.com».
Бангладеш мезбонлик қиладиган U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик босқичидан ўрин олган мазкур учрашув 14 март куни Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу ўйинни ўтказиш учун Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа кеча, 10 март куни Хошиминга учиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23-31 март кунлари Бангладешда бўлиб ўтадиган ОЧ саралаш “E” гуруҳида иштирок этади. Ушбу гуруҳда Ўзбекистон U-23 ёшлари Бангладеш, Сурия ҳамда Ҳиндистон U-23 терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)