НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Европа Иттифоқининг мудофаа учун инвестицияларни оширганини маъқуллаб, Европа Иттифоқи армияси НАТО кучларини такрорламаслиги лозимлигини таъкидлади, деб хабар бермоқда «РБК».
«Такрорлашни четлаб ўтиш муҳим, мен Европани улар қилаётган ишлар НАТОнинг ҳаракатларига қўшимча эканлигига ишонч ҳосил қилишга чақираман», − деди Столтенберг.
Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқининг ўз армияси ташкил этилиши ғояси Европа Комиссияси раҳбари Жан-Клод Юнкердан чиққан бўлиб, Германия Мудофаа вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Изоҳ (0)