Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг «Вконтакте»даги саҳифаси орқали уни «Шараф» ордени билан тақдирлагани учун Россия президенит Владимир Путинга миннатдорчилик изҳор қилди.
«Мен Россия Президенти, Қуролли кучлар Олий бош қўмондони Владимир Путиндан бундай юксак мукофот ва камтарона меҳнатларимнинг баҳоси учун чексиз миннатдорман. Бутун масъулиятни бўйнимга олиб айтишим мумкинки, Чеченистондаги тинчлик ва барқарорлик Владимир Владимировичга тегишли. Фақатгина унинг оқилона сиёсати, ёрдами ва қўллаб-қувватлаши мустаҳкам тинчликка эришиш, республика иқтисодиётини, маданиятини ва маънавиятини қайта тиклаш имконини берди.Биз Россия президентининг пиёда аскарларимиз. Мен Владимир Владимировичнинг шахсан ўзим ва халқим учун қилган ёрдамидан доимо миннатдорман. У президент бўлиш-бўлмаслигидан қатъи назар, мен доим унинг содиқ ходими бўлиб қоламан. Бундай инсон учун жон фидо қилиш − энг оддий вазифа. Унинг исталган буйруғини бажараман, у учун ҳар қандай қийинликдаги вазифани ечаман», − деб ёзди Рамзан Қодиров.
Изоҳ (0)