6−8 март кунлари Греция пойтахти Афина шаҳрида бадиий гимнастика бўйича «Афродита Кубоги» бўлиб ўтди. Ўз тарихида илк бор ташкил этилган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Халқаро турнирда 18 давлат – Греция, Ўзбекистон Болгария, Исроил, Швеция, Швейцария, Германия, Буюк Британия, Словения, Босния ва Герцеговина, Эстония, Қозоғистон, Малайзия, Австралия, Австрия, Голландия, Кипр ҳамда Туркиядан бадиий гимнастикачилар иштирок этишди.
Таркибида 8 нафар спортчи бўлган Ўзбекистон терма жамоаси жами 11 та (5 та олтин, 4 та кумуш, 2 та бронза) медаллар жамланмасини қўлга киритди. Шахсий баҳсларда Анора Давлатова (лентада машқ) ва Равиля Фархутдинова (ҳалқа) шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди. Шунингдек, қизларимиз жамоавий баҳсларда яна 3 та олтин медалга эгалик қилишди.
Изоҳ (0)