Англиялик Чалрз Югстер 200 метр масофани 55,48 сонияда босиб ўтиб, 95 ёшдан катталар ўртасида жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар бермоқда Eurosport.
Эшкак эшиш ва бодибилдинг билан ҳам шуғулланувчи Югстер 200 метр масофани 2013 йилда жаҳон рекордини ўрнатган америкалик Орвилл Рожерсдан 2 сонияга тезроқ босиб ўтди.
https://www.youtube.com/watch?v=iD7D8BY2d1c
Шунингдек, Югстер 60 метрни 15,32 сонияда босиб ўтиб, бу борада Буюк Британияда 90 ёшдан катталар ўртасида рекордни янгилади.
Изоҳ (0)