Россиялик 15 ёшли спортчи қиз Марьяна Наумова Арнольд Шварценеггердан АҚШ президенти бўлиб, Россия билан муносабатларини яхшилашни сўради, деб хабар бермоқда «Аргументи и факти».
Наумова Огайо штатида Шварценеггер томонидан ташкиллаштирилган ArnoldBenchBach мусобақасида иштирок этиб, 150 килограммлик штангани кўтарди ва бу борада ўзига тегишли бўлган жаҳон рекордини янгилади.
Спортчи қизнинг сўзларига кўра, Шварценеггер унинг сўзларини диққат билан тинглаган ва унинг илтимоси юзасидан ишлашга ваъда берган. Шунингдек, у таниқли актёрга донбасслик болаларнинг мактубини топширгани маълум қилинган.
Изоҳ (0)