«Райо Валекано» дарвозасини уч бор ўққа тутган «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси янги рекорд ўрнатди, деб хабар бермоқда «Arena.uz».
Эндиликда унинг ҳисобида барча мусобақаларда 32 та хет-трик бор. Бу Испания клублари шарафини ҳимоя қилган ўйинчилар орасидаги энг яхши натижадир. Иккинчи ўринни «Атлетик» форварди Тельмо Сарра 31 хет-трик билан, учинчи ўринни эса Алфредо Ди Стефано (28 хет-трик) банд этган.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Қироллик клуби шарафини ҳимоя қилаётган вақтидан бери 27 та хет-трикка эришган.
Изоҳ (0)