Йоханнесбург олий суди ЖАРнинг 40 ёшли фуқароси Лоуренс Мабундани қатор жиноятларда айблаб, 525 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган Мабунда 21 та зўрлаш, 13 та талончилик ва битта одам ўлдириша уринишда айбдор деб топилган.
У аёлларга бепул такси хизматини таклиф қилган, аслида эса далага олиб чиқиб, пичоқ ўқталиб қўрқитган ва зўрлаган. Ўз жиноятларини 2009 йил августида бошлаган Мабунда 2013 йилда қўлга олинган.
Изоҳ (0)