«Реал Мадрид» «Атлетик»ка ютқазиб қўйганидан кейин «Барселона» ўйинда ғалаба қозонса, биринчи ўринга кўтарилиб олиш мумкинлигини ҳис қилган ҳолда майдонга тушди, деб ёзади «Stadion.uz».
Ўйиннинг 5-дақиқасидаёқ Луис Суарес бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва «Райо Валекано» дарвозасини ишғол қилди. Меҳмонлар биринчи бўлим давомида номдор рақибига яхши қаршилик кўрсатди, ўз навбатида каталонияликлар бир қанча имкониятлардан фойдана олишмади.
Иккинчи бўлим бошидан «Барселона» уюштирган кетма-кет ҳужумлар бирин-кетин самара келтира бошлади. Дастлаб, бурчак тўпидан кейин Пике ҳисобни 2:0 га етказди. Орадан кўп ўтмасдан бош ҳакам «Раё» дарвозасига пенальти белгилаш билан бирга Титога иккинчи сариқ карточка кўрсатиб, ҳимоячини майдондан четлатди. Лионель йўллаган дастлабки зарбани даврозабон қайтарди. Ҳимоячилар зарбадан аввал жарима майдончасига киргани учун ҳакам қайтадан пенальти тепилиши кераклигини кўрсатди. Иккинчи зарбани Месси голга айлантирди.
Тез орада Месси ушбу ўйиндаги иккинчи ва учинчи голларини киритган бўлса, Суарес сўнгги дақиқада «дубл»ни расмийлаштирди. Орада «Райо Валекано» футболчилари пенальтидан битта жавоб тўпини киритишди. Пенальти белгиланган вазият учун Алвес майдондан четлатилди.
Ушбу ғалаба «Барселона»ни жадвалда 1-ўринга олиб чиққан бўлса, Месси ушбу мавсумдаги голлар сони бўйича Роналдуга тенглашиб олди (30 тадан гол).
«Барселона» – «Райо Валекано» 6:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – 5 Суарес, 2:0 – 49 Пике, 3:0 – 56, пенальти Месси, 4:0 – 63 Месси, 5:0 – 68 Месси, 5:1 – 81, пенальти Буэно, 6:1 – 90 Суарес.
«Барселона» – Браво, Дани Алвес, Пике, Алба (Адриано, 69), Мате, Хави, Маскерано (Ракитич, 60), Педро, Инеста (Рафиня, 65), Месси, Суарес.
«Райо Валекано» – Алварес, Тито, Ба, Амайя, Инсуа, Трашоррас, Хосабед (Марин, 65), Буэно, Лика (Акино, 69), Какута, Баптистао (Манушу, 81).
Огоҳлантиришлар: Тито (27), Маскерано (29), Трашоррас (56), Алба (57), Акино (84), Адриано (90).
Четлатиш: Тито (54), Дани Алвес (80).
Изоҳ (0)