АҚШнинг Юта штатида дарёга қулаган машина ичидан у ерда хавфсизлик камари боғланиб, тескари ҳолатда 14 соат қолиб кетган 1,5 ёшли қизча қутқариб олинди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
18 ойлик гўдак Солт-Лейк-Сити шаҳридаги шифохонага олиб келинган, шифокорлар унинг аҳволини барқарор ёмон деб баҳолаган. Унинг 25 ёшли онаси автомобиль рулида ўлик ҳолда топилган.
Юта штатидаги Прово тумани аҳолиси полицияга ғалати шовқин эшитилгани ҳақида хабар берган. Улар ён-атрофда ҳеч нарсани кўрмаган. Бироқ эртасига балиқчи дарёда ағдарилиб ётган машинани пайқаган. Сув автомобилга сизиб кириб, кузов тарафда тўпланган ва қизчага тегмаган.
Изоҳ (0)