Нигерия шимоли-шарқидаги Майдугури шаҳрида содир этилган кетма-кет учта теркат оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «РБК».
Бага бозорида террорчи ўзини портлатиши оқибатида 36 киши, яна бир бозордаги портлаш туфайли 12 киши, автомобиль портлаши оқибатида эса яна икки киши ҳалок бўлган.
Ушбу ҳодисалар оқибатида камида 100 киши жароҳат олгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)