Режиссёр Рустам Саъдиев Халқаро хотин-қизлар куни ҳақида фикр билдирди, деб хабар беради «Бекажон» газетаси.
«Байрам кунлари гул кўтариб кетаётган эркакларимизни кузатганмисиз? Уларнинг кўзларида билинар-билинмас қувонч учқунлари порлаб туришига назар ташлаганмисиз? – деди ижодкор. – Демак, уни интизорлик билан кутаётган ёриними, онасиними, қизлариними қутламоққа ошиқяпти.
Уйга кириб борганида «Онанг қани?» деб сўрамаган эркак зоти бормикан? Бир зум кўзимизга кўринмаса, юрагимизга ғулғула тушади.
Нафақат байрам кунлари, бошқа кунлар ҳам яхши тилакларингизни айтишга шошилинг, агар айта олмасангиз ҳам у меҳрингизни кўзларингиздан сезиб туради. Болаларимизнинг онаси ҳар қандай меҳрга, ҳар қандай эъзозга лойиқдир!»
Изоҳ (0)