Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни лэгаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Олмазор туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда яширин тарзда фаолият юритувчи ҳуқуқбузарнинг қилмишига чек қўйилди, деб хабар беради «Ҳуқуқ» нашри.
Ҳуқуқбузар сифатини кафолатловчи ҳужжатлари бўлмаган, хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган, акциз маркасиз спиртли ичимликларни номаълум кимсалардан сотиб олиб, фойда кўришни мақсад қилган. Унинг фаолиятига 6 миллион сўмлик сифатсиз маҳсулотни қайта муомалага киритмоқчи бўлган вақтида чек қўйилди.
Алкогольли маҳсулотлар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази лабораториясида синовдан ўтказилганда истеъмолчиларнинг соғлиги учун зарарли эканлиги аён бўлди.
Изоҳ (0)