АҚШнинг Delta авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолётининг Нью-Йоркдаги Ла Гуардиа аэропортига аварияли қўниши оқибатида камида 24 кишига зарар етди, деб хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Бортида 127 йўловчи ва беш нафар экипаж аъзоси бўлган McDonnell Douglas MD-88 лайнери Нью-Йоркга Атлантадан учиб келган эди. Қўниш чоғида самолёт учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган ва бурун қисми билан ерга урилган, кейин аэропортни денгиз кўрфазидан ажратиб турган девор билан тўқнашган.
Жабрланганларнинг кўпчилиги кичик жароҳатлар олган, уч киши шифохонага олиб борилган. Ҳалокат сабаби аэропортда ёққан қалин қор эканлиги тахмин қилинмоқда. Аэропорт вақтинчалик ёпилиб, рейслар Нью-Йоркка хизмат кўрсатувчи бошқа аэропортларга йўналтирилмоқда.
Изоҳ (0)