ЎФФ президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистонда келишилган ўйинларни йўқ қилиш кераклигини айтди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.
«Тан олишимиз керак, келишилган ўйинлар Олий лигада ҳам, Биринчи лигада ҳам рўй бериб турибди! – деди Мираброр Усмонов. – Буни тегишли жойлардан кузатиб туришибди! Келишилган ўйинларда иштирок этган ўзбекистонлик футболчиларнинг рўйхати бор! Бу рўйхатда клуб раҳбарлари ва мураббийлари ҳам бор! Улар ҳам рўйхатда бор. Шуни инобатга олиб қўйинг, насиб қилса, мен бу йил 2-3 клуб мураббийлари ва клуб президентларини бутун умр футболдан четлатаман!
Ҳозирча рўйхатни эълон қилмайман. Лекин биз керакли мутахассислар ва юристлар билан иш олиб боряпмиз. Керакли чораларни албатта кўраман! Бундай ишга йўл қўйган ҳакамлар ҳам футболдан четлатилади».
Изоҳ (0)