Барселонадаги Халқаро мобил конгресс (MWC) да Facebook асосчиси Марк Цукерберг бутун дунё бўйлаб мутахассисларни энг кўп қизиқтирадиган савол − у қандай ишга олиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди, деб хабар бермоқда «Lifenews.ru».
Цукербергнинг сўзларига кўра, у суҳбатда бўлган кишининг ўрнига ўзини қўйиб кўриб, таклиф этилган ишни қилишга ўзи рози бўлишини тасаввур қилсагина уни ишга олишини тан олган.
Facebook асосчисининг маълум қилишича, у ҳар доим суҳбатга келган бўлажак ходимнинг ўрнига ўзини қўйиб кўради. Цукербергнинг фикрича, бу номзод унга тўғри келиши ёки тўғри келмаслигини билишнинг энг яхши усулидир.
Изоҳ (0)