Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 3 март куни Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги қарорини имзолади. Қарор матни ЎзА томонидан эълон қилинган.
Юртимизда мўътабар аёл зотига муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, баркамол хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ қабул қилинган Низомга асосан:Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати1. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда адабиёт, маданият, санъат, таълим ва спорт соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли қизларини Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари иловадаги рўйхатга мувофиқ маъқуллансин.
2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишлаб ўтказиладиган тантаналарда совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Боситхонова зиммасига юклансин.
- Базарбаева Шахзада Аллияр қизи − Қорақалпоқ давлат университети қошидаги академик лицейнинг 2-босқич ўқувчиси
- Абдуллаева Гўзалой Адхамжон қизи − Андижон давлат университети қошидаги 2-академик лицейнинг 2-босқич ўқувчиси
- Исматова Ситорабону Фарҳод қизи − Бухоро шаҳридаги 39-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси
- Шавкатова Лазиза Шерзод қизи − Жиззах давлат педагогика институти қошидаги «Сайилжой» академик лицейининг 2-босқич ўқувчиси
- Раҳмонова Гўзал Баҳриддин қизи − Қашқадарё вилояти Чироқчи спорт-педагогика коллежининг 3-босқич ўқувчиси
- Жуманова Ирода Шокиржон қизи − Навоий вилояти Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси
- Ходжаева Кумушхон Сайдулло қизи −Наманган олимпия захиралари коллежининг 2-босқич ўқувчиси
- Иргашева Рухшона Зокиржоновна − Самарқанд педагогика коллежининг 2-босқич ўқувчиси
- Юсуфова Мадина Олимбек қизи − Гулистон давлат университети қошидаги Янгиер академик лицейининг 3-босқич ўқувчиси
- Сайфиддинова Манзура Икромиддин қизи − Термиз давлат университети қошидаги Сариосиё академик лицейининг 2-босқич ўқувчиси
- Абдуллаева Умида Алишер қизи − Тошкент вилояти Чирчиқ олимпия захиралари коллежининг 3-босқич ўқувчиси
- Саидхўжаева Сарвинозхон Собирхўжа қизи − Фарғона олимпия захиралари коллежининг 3-босқич ўқувчиси
- Рахимова Ширин Баҳрам қизи − Хоразм вилояти Гурлан туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси
- Маратова Чаросхон Улуғбек қизи − Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 260-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси
Изоҳ (0)