Ҳиндистон шимоли-шарқида оломон қамоқхонага бостириб кириб, зўрлашда айбланган кишини ўлгунча савалади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Воқеа Нагаленд штатидаги Димапур шаҳрида жойлашган марказий қамоқхонада содир бўлган. Ғазабланган оломон зўравонни кўчага олиб чиқиб, калтаклаган. Бир қанча шахсий автомобиллар ва полициячиларга ўт қўйилган.
Штат полициясининг маълум қилишича, 23 февраль куни нага миллатидан бўлган қизни зўрлашда айбланган Фарид Хон бангладешлик ноқонуний муҳожир бўлган. Тартибсизлик юзага келгач, шаҳарда комендантлик соати эълон қилинган.
Изоҳ (0)