Бугун, 6 март куни бўлиб ўтган ЎФФ йиллик йиғилишида Марказий Осиё кубоги ташкил этиш масаласи ҳам кўтарилди, деб хабар бермоқда «Uff.uz». «Спорт» телеканали вакили Зафар Имомхўжаев томонидан берилган саволга Марказий Осиё футбол ассоциацияси раҳбари этиб тайинланган Мираброр Усмонов жавоб қайтарди.
«Марказий Осиё кубоги мусобақаси ташкил этиш борасида иш олиб борилмоқда. Шундай режа бор. Апрель ойида ассоциация йиғилиши бўлади. Йиғилишда мусобақа борасида ҳам гаплашиб олмоқчимиз.
Яна шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозим, бундай мусобақа ўз ўзидан ташкил этилмайди. Энг аввало молиявий таъминотни шакллантириб олишимиз лозим. Бу борада ҳамма шароит яратилади ва келгуси йилларда Ўзбекистон, Эрон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон ва Қирғизистон терма жамоалари иштирокида мусобақа ташкил этилади», − дейди Мираброр Усмонов.
Изоҳ (0)