Ўзбекистон вакили Фаррух Дўстов Франциянинг Куимпер шаҳрида давом этаётган теннис бўйича «Челленжер» туркумига кирувчи, соврин жамғармаси 42 минг 500 евродан иборат бўлган турнирнинг чорак финалига йўл олди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси дунё рейтингида 313-поғонада бораётган франциялик Мартин Вайссни икки сет натижасига кўра 6:4, 6:4 ҳисобида таслим этди. Таққослаш учун, Дўстов ATP рейтингида 106-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, теннисчимиз жуфтликлар мусобақасида иштирок этмайди ва бор эътиборини асосий тўр баҳсларига қаратади. Open BNP Paribas Banque De Bretagne Quimper турнири ғолиби 6150 евро мукофот пули ҳамда 90 рейтинг очкосига эга бўлади.
Изоҳ (0)