Келгуси йилнинг 9−21 февраль санасида футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақа мезбонлиги учун Ўзбекистон асосий даъвогар эди, деб ёзади «Championat.asia».
«2016 йилги Осиё чемпионати Тошкентда бўлиб ўтади. Унда ярим финалга қадар етиб борган тўрт жамоа Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади», − деди Мираброр Усмонов ЎФФнинг 2014 йилги якунларига бағишланган тадбири вақтида.
Ўзбекистон бунга қадар икки марта, 2006 ва 2010 йилларда ҳам Осиё чемпионатини қабул қилганди.
Изоҳ (0)