2003 йилдан 2013 йилгача бўлган даврдан 76 мингдан ортиқ хитойлик миллионерлар бошқа давлатлар фуқаролигини олгани маълум бўлди, деб хабар бермоқда «РБК».
Бу борада энг оммабоп мамлакат Австралия бўлиб, «яшил қитъа» томонидан бериладиган инвестор визаси учун топширилган аризларнинг 90 фоизи хитойликларга тегишли бўлган. Кейинги ўринларда АҚШ, Буюк Британия ва Россия бормоқда.
Bloomberg маълумотларига кўра, миллионерларни йўқотиш бўйича Хитойдан кейин иккинчи ўринда Ҳиндистон бормоқда. 10 йил ичида ушбу мамлакатни 43,4 минг миллионер тарк этган бўлса, бешинчи ўриндаги Россияни 14 минг миллионер ташлаб кетган.
Изоҳ (0)