2015 йил 5 март куни Тошкент телеминораси яқинида Lacetti русумидаги автомобиль қисқа туташув туфайли ёниб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари маълум қилган.
Гуруҳга қўйилган фотосуратларда ёнаётган Lacetti’ни ушбу ҳодиса содир бўлган жойдан ўтиб кетаётган сув сепувчи машина ўчиришга ёрдам берганини кўриш мумкин.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ўт ўчирувчи машина етиб келгунча сув сепувчи машина ҳайдовчиси ёнғинни ўчириб, ўз ишини давом эттириш учун жўнаб кетган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)