«Ал-Аҳли» – «Насаф» учрашувидан сўнг матбуот анжуманининг биринчи қисмида Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди, деб хабар беради «Uff.uz».
«Бугунги ўйинда ўйин бобида ютқазмадик, аммо ҳисобда ютқаздик, – деди Рўзиқул Бердиев. – Ўйин давомида йигитларга ҳушёрликни йўқотмасликни айтгандим, ўша ҳушёрлик йўқотилган пайтда икки марта дарвозамиздан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик.
Биз бу ўйинларда бўшашмай ўйнашимиз керак. 90 дақиқа диққатни бир жойга қўйиб ўйнашимиз керак. Ҳар бир ўйинимизнинг биринчи бўлимида, асосан, ҳимояга эътибор қаратяпмиз, иккинчи бўлимда ўйинда ўзгариш ясаб, ҳужумларга ўтяпмиз. Шунинг учун биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмагандек кўринаётган бўлиши мумкин. Бугунги ўйинда биринчи бўлиб гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳужумга ўтишга мажбур бўлдик. Шунинг учун ўйин давомида тактикамизни ўзгартириб туришга мажбур бўлдик. Кейинги учрашувларда бунданда мазмунлироқ ўйинларимизни кўрсатамиз, деган умиддаман».
Изоҳ (0)