ОЧЛ 2-туридан ўрин олган «Локомотив» – «Фулад» учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилган Олег Зотеев микст зонада ўз фикрларини билдирди, деб хабар беради «Championat.asia».
«Оғир ўйин бўлди, ғалаба қозона олмаганимиз алам қилмоқда, барча йигитлар 100 фоиз куч билан ўйнади, ҳеч кимга эътироз йўқ.
Мавсум боши бўлгани учун оғир ўйнаяпмиз, шекилли. Кейинги ўйинларда вазиятни ўнглашга уринамиз, бундан ҳам қийин вазиятлар бўлган, ўшанда гуруҳдан чиқилган. Олдинда ҳали 4 та ўйин бор, умид қиламанки гуруҳдан чиқамиз.
Ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилдим? Ўз ўйинимдан қониқдим дея олмайман, балки ҳали мавсумга у қадар тайёрмасдирман», – деди Олег Зотеев.
Изоҳ (0)