Корея Халқ Демократик Республикасининг ҳукуматига қарашли Корея марказий телеграф агентлиги Сеулда АҚШнинг Жанубий Кореядаги элчиси Марк Липпертга нисбатан уюштирилган ҳужумни ёқлаб чиқди, деб хабар бермоқда Agence France-Presse.
Янгилик «Америкалик уруш қўзғовчилар учун адолатли жазо» сарлавҳаси билан чиққан. Агентлик сайтининг инглиз тилидаги версиясида эса ушбу ҳодиса эслатилмаган.
Агентликнинг ёзишича, ушбу ҳужум Жанубий Корея фуқароларининг яриморолда уруш бошланишига олиб келиши мумкин бўлган қўшма ҳарбий йиғинларнинг ўтказилшига салбий муносабатда эканини кўрсатиб берган.
Изоҳ (0)