Март ойининг илк кунларида 50 дан ортиқ давлатдан 4000 га яқин жуфтлик Жанубий Кореянинг Капхён уездида оммавий никоҳ маросимида қатнашиш учун йиғилди. Бу маросимни «Бирлашиш черкови» диний ҳаракати асосчисининг беваси Хакч Хан Мун ташкиллаштирди, деб хабар беради «Kun.uz».
Кореяда оилавий жуфтликка айланган ёшларнинг баъзилари никоҳдан бор-йўғи бир неча кун олдин танишган.
Маросимдан аввал иштирокчилар бокира эканликларини тасдиқлатиши ва никоҳдан кейинги 40 кун ичида ўз жуфтлари билан алоқадан тийилишга қасамёд қилиши керак эди.
Маълумот учун, «Бирлашиш черкови» диний ҳаракатига 2012 йил 92 ёшида ҳаётдан кўз юмган кореялик дин арбоби Мун Сон Мён асос солган. Черковга эргашувчилар иштирокидаги бундай маросимлар Сеулда ўтган асрнинг 60 йилларида биринчи маротаба ўтказилган ҳамда йиллар давомида бу маросимларнинг миқёси кенгайиб, унда ўн минглаб иштирокчилар қатнашган.
Изоҳ (0)