Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро Lacetti русумли автомашинасида кетаётганида номаълум шахс машинасига йўловчи сифатида ўтирди, деб хабар беради «Постда» газетаси.
Қайд этилишича, номаълум шахс ҳайдовчини бўғиб, ундан пул талаб қилган. Бироқ ҳайдовчи жиддий қаршилик кўрсатган ва натижада йўловчи автомобилдан тушиб қочган.
Туман ИИБ ходимлари зўравон Юқори Чирчиқ туманидан бўлган фуқаро эканлигини аниқлаб, уни қўлга олди. Айни дамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)