Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида теннис бўйича WTA таснифидаги мукофот жамғармаси 250 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақанинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда, деб хабар беради «Olamsport.com».
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова саралашнинг финал учрашувида хитойлик Яфан Вангга ютқазган эди.
Турнирнинг жуфтликлар баҳсида эса яна бир ўзбекистонлик Оқгул Омонмуродова ўз имкониятини синовдан ўтказди. У таиландлик дугонаси Тамарин Танасугарн билан бирга илк даврада полшалик теннисчилар – Магда Линетте ва Катарина Питер жуфтлигига 5:7, 6:3, тай-брекда 5:10 ҳисобида имкониятни бой берди.
Изоҳ (0)