Ўзбекистонда 6 ойлик ва 5 ёшли болаларга А витамини берилишининг навбатдаги босқичи ўтказилиши кутилмоқда, деб хабар беради «Uz24.uz».
Акциядан асосий мақсад болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг иммун тизимини ошириш ҳамда А витамини танқислигини камайтиришдан иборат.
Витаминлаштириш яшаш жойларидаги барча тиббий муассасалар ҳамда витаминлаштириш пунктларида бепул амалга оширилади.
Маълумот учун, А витамини танқислиги кўпгина мамлакатларда аҳоли саломатлиги бўйича энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунёда 275 миллионга (улардан 140 миллион нафари мактабгача ёшдаги болалар) яқин одам А витамини танқислигига учраган. Натижада уларнинг 500 минг нафари кўриш қобилиятини йўқотган, 3 миллионга яқин бола вафот этган.
Изоҳ (0)