БААнинг Дубай шаҳрида енгил атлетика бўйича ўтказилаётган Гран-При туркумига кирувчи йирик халқаро турнирда Ўзбекистон вакили Сирожиддин Норов 800 ва 1500 метр масофага югуриш бўйича ўтказилган мусобақаларда мос равишда кумуш ва бронза медалига сазовор бўлди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.
Эътиборлиси, 800 метр масофага югуриш бўйича бўлиб ўтган мусобақада Сирожиддин белгиланган масофани 02:02.90 сонияда босиб ўтиб Осиё рекордини ҳам янгилади. Умидли спортчи, шунингдек, 1500 метр масофага югуришда 04:09.53 сония натижани қайд этиб бронза медали совриндори бўлди.
Сирожиддин Норовнинг ушбу натижасидан сўнг Ўзбекистон енгил атлетикачилари ҳисобидаги 2016 йилги Паралимпия ўйинларининг йўлланмалари сони 5 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон енгил атлетикачиларидан ташқари, дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида ҳозирча 8 та, сузиш бўйича эса 2 та йўлланма мавжуд.
Изоҳ (0)