1997 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси апрель ойида Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади, деб хабар беради Ўзбекистон Футбол Федерациясининг расмий сайти.
Мазкур йиғин давомида Ўзбекистон U-19 ёшлари Арманистон U-19 терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур учрашувлар 22 ва 24 апрель кунлари Ереван шаҳрида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 терма жамоасига Жасур Абдураимов бош мураббий этиб тайинланган ва терма жамоа Абдураимов бошқарувида 15–17 февраль кунлари Тошкентда ўзининг илк йиғинини ўтказган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 2–10 октябрь кунлари U-19 ёшлар ўртасидаги ОЧ саралаш баҳсларида иштирок этади.
Изоҳ (0)