Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Хитойлик сайёҳ будда роҳибларига iPhone 6’ни хайрия қилмоқчи бўлди, дея хабар бермоқда The Daily Mail. Ҳодиса Хитойнинг Гуандун провинцияси Фошань шаҳридаги ибодатхонада рўй берди.

Фото: dailymail.co.uk

Фото: dailymail.co.uk

31 ёшли Цун Чу хайрия қутисига пул эмас, ўз смартфонини ташлади, бироқ роҳиблар уни олиб, ўз эгасига қайтариб берди. Улар фақат пулли хайрияларни қабул қилиши ва уларни таъмирлаш ишларига сарфлашини айтиб, телефонлардан умуман фойдалана олмаслигини таъкидлади.

Ўз хатосини текислаб юбориш учун саёҳатчи ўзида бўлган барча пулларини бериб юборди ва роҳиблардан узр сўради. Бироқ Чунинг хайрия қутисига iPhone ташлаётгани воқеа гувоҳларидан бири томонидан камерага муҳрланди ва ушбу сурат интернетда оммалашиб кетди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар