Ўзбекистоннинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси Оқгул Омонмуродова Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида старт олган турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади, деб хабар беради «Olamsport.com».
Оқгул соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларидан иборат бўлган Ladies Neva Cup 2015 мусобақасининг илк даврасида мезбон теннисчи Майя Кацитадзени 6:4, 6:2 ҳисобида таслим этди. Маълумот ўрнида, россиялик бу теннисчи турнирга имтиёзли йўлланма асосида қўйилган эди.
Изоҳ (0)