56 ёшли америкалик хонанда Мадонна Лондонда бўлиб ўтган ўттиз бешинчи Brit Awards мусиқий мукофотини топшириш маросимидаги чиқишида зинадан йиқилиб тушди, деб хабар бермоқда «Российская газета».
https://www.youtube.com/watch?v=D4C58lLNO6Q
Узун ёпинчиқда бўлган Мадонна Living For Love қўшиғини ижро этиб, шоҳсупага кўтарилган. Режа бўйича раққослардан бири унинг устидаги кийимни маҳорат билан суғуриб олиши керак бўлган, бироқ бунинг ўрнига Мадоннанинг ўзи орқага кетиб қолган. Зинанинг учта поғонасидан йиқилган қўшиқчи саҳнага қулаган.
Мадонна йиқилиши билан қўшиқ айтишдан тўхтаган, бироқ тахминан бир дақиқа ўтгач у ўзига келган ва чиқишини давом эттирган.
Изоҳ (0)