ФИФА бош котиби Жером Валке 2021 йилги Конфедерациялар Кубоги мусобақасини Қатарда ўтказиш режаси бекор қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.
Бундай қарор мусобақани ўтказиш вақтида Қатарда мавжуд бўладиган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қабул қилинган. Турнирни бошқа бир Осиё мамлакатида ўтказиш режалаштирилган, лекин айнан қайси Осиё мамлакати танланиши маълум қилинмаган.
Қайд этиш жоизки, Конфедерациялар Кубоги мусобақаси ҳар сафар мундиалдан бир йил олдин мундиал мезбони майдонларида ўтказилиб, унда мезбон, амалдаги жаҳон чемпиони ҳамда охирги марта қитъа чемпиони бўлган терма жамоалар қатнашади.
Қатардаги 2022 йилги жаҳон чемпионати ҳам, одатга хилоф равишда қиш фаслида ўтказилиши мумкин.
Изоҳ (0)