Тасвирнинг юқори сифати, симсиз ечимлар ва ўзига хос дизайн – 2015 йилнинг асосий трендлари
2015 йил 25 февраль куни Москва шаҳрида LG Electronics компанияси ботиқ экранли ўзига хос OLED телевизорлар, диагонали 40−105 дюймни ташкил этувчи ULTRA HD 4K телевизорлар ва Full HD Cinema 3D телевизорларининг янгиланган модель қаторини ўз ичига олувчи 2015 йилги ўз техникалари модель қаторини тақдим этди. Audiо ва виэомаҳсулотлар гуруҳи Smart Audio симсиз аудиотизимлари, DJ эффектларига эга X-Boom суперқувватли минитизимлар ва саундбарларнинг янгиланган модель қатори билан тақдим этилди. LG техникаларнинг янги гуруҳини ишлаб чиқишда тасвирнинг юқори сифати, фойдаланиш қулайлиги ва дизайнга алоҳида урғу қаратган бўлиб, айнан шулар LG маҳсулотларини электроника ва маиший техника сегментида етакчига айлантиради.
LG Россия бозорида 55, 65 ва 75 дюймли ботиқ ва ясси экранли OLED телевизорларнинг янги моделларини тақдим этиб, OLED телевизорларини истеъмолчиларнинг кенг доираси учун ишлаб чиқарувчи ягона компания эканлигини яна бир бор тасдиқлади. Барча OLED телевизорлари тасвирни янада аниқлаштирувчи WRGB технологиясидан фойдаланади. LG’нинг Optimized True Color технологияси эса ранглар узатилишини яхшилаб, кўз учун қулай ва табиий рангларни томоша қилиши имконини беради. LG’нинг OLED телевизорлари оддий LCD панелларидан 1000 марта тезроқ ишлайди. Асосий ўқ доирасидан ташқаридан қаралганда ҳам тасвир сифати умуман бузилмайди ва бу OLED телевизорларининг оддий LCD телевизорларидан асосий устунликларидан биридир. Бундан ташқари, минимал даражада юпқа дизайнда ишланган LG OLED телевизорлари harman/kardon® компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган кўп каналли аудиотизими билан жиҳозланган. LG’нинг ULTRA Surround тизими овозни яхшилаб, уни максимал даражада мувозанатли, чуқур ва нафис қилади.
Ultra HD 4K телевизорлари сегментида LG компанияси ColorPrime™ сериясини тақдим этди. Бу серия моделлари люминофорли светодиодлардан фойдаланиш эвазига ранг чуқурлиги ва тасвирнинг ўта реаллиги хусусиятига эга. 2015 йилги OLED ва Ultra HD телевизорларининг барча моделлари такомиллаштирилиб, осон ва қулай бўлган webOS 2.0 операцион тизимида ишлайди.
LG Smart Audio янги гуруҳи Wi-Fi тармоғига уланадиган илк портатив аудиотизим, Wi-Fi саундабарларининг янгиланган моделлари 3D Blu-ray DiscTM/DVD плеери кабиларни ўз ичига олади. Сериянинг ситалган ускунаси алоҳида ҳам, бошқа қурилмалар билан бирга ҳам ишлатилиши мумкин.Шунингдек, DJ эффектларига эга X-Boom минитизимини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.
Бундан ташқари, LG компанияси кинотеатрлар ва ҳаққоний товуш билан ажралиб турувчи саундбарларнинг янги модель қаторини ҳам тақдим этди. Тақдим этилган ускунларнинг барчаси қулай ва осон бошқарув тизимларига эга.
Реклама ҳуқуқлари асосида.
Изоҳ (0)