Самарқанд вилояти Ургут туманида номалум шахслар II гуруҳ ногирони бўлган аёлнинг 5 миллион сўм пулини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинди, деб хабар беради «Постда» газетаси.
Ички ишлар идоралари ходимлари мазкур ҳолатдан хабар топиб, талончиларни аниқлаш ва қўлга олиш чораларини кўрди. Кўп ўтмай, ушбу жиноятни Ургутдан бўлган икки фуқаро содир этганлиги аниқланди. Айни пайтда уларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)