Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қанча лавозимларга янги тайинланишлар бўлди. Бу ҳақда «Постда» газетаси хабар берди.
Жумладан, Полковник Азиз Озотович Бобохўжаев Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига, полковник Рустам Мирзаевич Жураев Наманган вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Подполковник Рустам Қаҳрамонович Абдуллаев Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари − Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига, подполковник Равшан Матиевич Абдуалимов Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари − ижтимоий ва молиявий таъминот хизмати бошлиғи лавозимига, майор Беҳзод Сапартошевич Қўлдошев Самарқанд вилояти ИИБ ташкилий-инспекторлик бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Подполковник Умид Ғафурович Азимов Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига, подполковник Самад Териқулович Турдиев Қашқадарё вилояти Китоб тумани ИИБ бошлиғи лавозимига, майор Умиджон Обиджон ўғли Бойхонов Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Изоҳ (0)