Дубай шаҳрида мукофот жамғармаси 2 503 810 АҚШ долларини ташкил қилган йирик халқаро турнирнинг асосий тўр баҳслари бошланди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Денис Истомин биринчи даврада дунё рейтингида 14-ўринни эгаллаб турган Эрнест Гулбис (Латвия)га қарши кортга чиқди. Бир соат 33 дақиқа давом этган баҳсда Денис Истомин 7-5, 6-2 ҳисобида зафар қучди ва бош соврин учун курашни давом эттиряпти.Энди Денис Истомин иккинчи даврада чехиялик Лукаш Росол ҳамда украиналик Сергей Стаховский жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси мазкур халқаро турнирнинг жуфтликлар мусобақасида ҳам иштирок этмоқда. Қозоғистонлик шериги Андрей Голубев билан баҳсларга киришадиган Денис Истомин биринчи даврада Роберт Линдстедт (Швеция) / Марсин Матковски (Польша) дуэтига қарши кортга тушади.
Изоҳ (0)