Келиб тушган аризага кўра, Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани Увак қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаронинг молхонасидан бир бош қорамол ўғирлаб кетилган, деб маълум қилди ИИВ расмий сайти.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида ушбу ўғриликни шу туманнинг Қорахитой қишлоғида яшовчи 4 нафар шахс содир этгани аниқланиб, қўлга олинди.
Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)