Ўзбекистон вакили Тимур Очилов 21 февраль куни Россия биринчи каналининг «Танцуй» шоу лойиҳаси саралашидан ўтиб, кейинги босқичга йўл олди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Бир дақиқа давомида Очилов «контемпорари брейк» услубидаги ўзининг ғайриоддий рақси билан ҳакамларни лол қолдирди.
Профессионал хореограф, TODES халқаро балети асосчиси ва бадиий раҳбари Алла Духова, хореограф Раду Поклитару, телебошловчи Дмитрий Хрусталев, хореограф Вячеслав Кулаев бир овоздан тошкентлик раққосни кейинги босқичга ўтказди.
Изоҳ (0)