Кеча, 22 февраль куни Бразилиянинг Минас-Жейрас штати чемпионатининг «Тупи» ва «Демократ» клублари ўртасидаги учрашувда полициячи ит билан бир воқеа содир бўлди, деб хабар беради «Stadion.uz».
AP нашри хабарига кўра, ўйин вақтида полициячининг ити унга яқин масофада йиқилган ҳужумчи Жуан Паулуни тишлаб олган.
Полициячи арқонни тутганига қарамай, ҳайвоннинг ҳужумини олдини олишнинг иложи бўлмаган. Шифокорлар футболчи жароҳатини боғлаб қўйган ва у шундан сўнг майдонга қайтган. Аммо ўйиндан сўнг Жуан Паулу қутиришга қарши муолажа учун шифохонага ётқизилган.
Изоҳ (0)