Сурхондарё вилоятидан бўлган фуқаро тегишли тартибда рўйхатдан ўтмай тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишни мўлжаллади. Бу ҳақда СВОЖЖДЛҚК департаментининг Сурхондарё вилоят бошқармаси бўлим катта инспектори сўзларига таяниб, «Ҳуқуқ» нашри хабар берди.
Унинг ноқонуний фойда олиш мақсадида якка тартибдаги бир тадбиркорнинг номига расмийлаштирилган гувоҳномадан фойдаланиб, қалбаки ҳисоб-фактура орқали жами 112 миллион 250 минг сўмлик 15 тонна товуқ гўштини сотиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан «ишбилармон тадбиркор» суднинг қонуний ҳукмига кўра, жавобгарликка тортилди.
Изоҳ (0)