Фарғона вилояти Учкўприк тумани статистика бўлими бошлиғи пора олаётган вақтида қўлга олинди, деб хабар беради «Ҳуқуқ» газетаси.
Учкўприк тумани статистика бўлими бошлиғи статистик ҳисоботларни вақтида топширмагани учун қўлланилган 672 минг сўм миқдоридаги жаримани йўқ қилиб бериш эвазига «Фидойилар даласи» фермер хўжалиги раҳбаридан 100 минг сўм пора олганида ушланди.
Унга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди, дейилади манбада.
Изоҳ (0)